Бош саҳифа › 1-боб. Дастур билан танишув

1.1Компьютерда ўқув ахборот базасини яратиш

Нимани ўрганасиз
  • ахборот базасининг шаблондан ва бўш турини фарқлаш
  • ишга тушириш ойнасида янги база яратиш қадамлари
  • «Buxgalteriya BESTMADE» базасини яратиш

Ушбу китобда «1С:Бухгалтерия 8» деганда бухгалтерия ва солиқ ҳисобини автоматлаштириб юритиш тизими тушунилади: у «1С:Предприятие 8» платформасини ва «1С:Бухгалтерия 3.0» типовой (стандарт) конфигурациясини ўз ичига олади. Дастур ҳисобни Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби стандартлари (БХМС) ва Солиқ кодекси асосида юритишга мослаштирилган; шу сабабли китобдаги ҳисобварақ рақамлари, солиқ ва ҳисобот шакллари айнан ушбу конфигурацияга тегишли.

Бу параграфда дастурда одатдаги режимда ишлашни ташкил қилишни кўриб чиқамиз: дастур ҳам, ахборот базаси ҳам фойдаланувчининг компьютерига ўрнатилади. Кейинги параграфларда иккинчи вариант — дастур ва ахборот базалари фойдаланувчига Интернет орқали булутли хизмат сифатида тақдим этиладиган ҳолат кўриб чиқилади.

Дастур Windows, Linux, Mac муҳитида ишлаш учун мўлжалланган. Лекин 99% ҳолатда Windows тизимида ишлатилади. Уни ишга тушириш учун Пуск → Программы → 1С:Предприятие 8 → 1С:Предприятие (Бошлаш → Дастурлар → 1С:Предприятие 8 → 1С:Предприятие) буйруғини бажариш керак. Бундан буён китобда дастур справочниклари ва бошқа объектларига кириш йўли шундай — стрелкалар билан ёзилади. Дастур биринчи марта ишга туширилганда ахборот базалари рўйхатида битта ҳам қатор бўлмайди. Дастур янги ахборот базасини яратишни таклиф қилади (1.1-1-расм).

1.1-1-расм. Дастурни биринчи марта ишга тушириш
1.1-1-расм. Дастурни биринчи марта ишга тушириш

Тасдиқлаб жавоб берилганда дастур янги ахборот базасини яратиш ёки аввал яратилган базани рўйхатга қўшиш танловини таклиф қилади (1.1-2-расм).

1.1-2-расм. Ахборот базаси турини танлаш
1.1-2-расм. Ахборот базаси турини танлаш

Кейинги экранда ахборот базасини яратиш вариантини — мавжуд шаблондан ёки бўш база — танлаш таклиф қилинади (1.1-3-расм). Биринчи вариант ҳисобни юритиш учун тайёр созлама (конфигурация) ишлатилишини, иккинчиси эса ҳали предмет соҳаси тавсифини ўз ичига олмаган ахборот базаси яратилишини англатади.

1.1-3-расм. Ахборот базасини яратиш вариантини танлаш
1.1-3-расм. Ахборот базасини яратиш вариантини танлаш

1С Бухгалтерия дастури, мунтазам (одатда ҳар ойда) янги релизлар чиқариш йўли билан янгиланиб туради. Бу ҳисоб ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар, экран шаклларини, интерфейсларни такомиллаштириш ва ҳ.к. билан боғлиқ.

Шунинг учун ўқув базасини яратишда икки йўлдан бирини танлаш мумкин:

Биринчи ҳолда «Создать информационную базу из шаблона» (шаблондан ахборот базасини яратиш) ҳолатида қолдириб, типовой конфигурация шаблонини танлаш керак. Иккинчи ҳолда «Создать пустую информационную базу» (бўш ахборот базаси яратиш) ҳолатини ўрнатиш лозим: бунда компьютерда машғулотни бажариш учун керак релиз бўлиши, у «бўш» конфигурация ўрнига Конфигуратор режимида Конфигурация → Загрузить конфигурацию из файла буйруғи билан юкланиши керак. Малака ҳосил қилиш мақсадида компьютерга ўрнатилган шаблонлар рўйхатидан «1С:Бухгалтерия для Узбекистана» шаблонининг энг охирги версиясини танлаб, ундан ахборот базасини яратинг (1.1-3-расм).

Кейинги экранда ахборот базасининг номи ва жойлашув тури кўрсатилади (1.1-4-расм). Сўнгра ахборот базаси сақланадиган жой танланади (1.1-5-расм). Агар китоб билан ишлаш компьютер синфида аудитория машғулотлари доирасида режалаштирилган бўлса, ахборот базасини талаба синфдаги исталган компьютерда у билан ишлаш имконига эга бўладиган ва базани учинчи шахслар томонидан тасодифан ўчириб юбориш истисно қилинадиган тарзда жойлаштириш керак.

1.1-4-расм. Ахборот базаси номи ва жойлашув тури
1.1-4-расм. Ахборот базаси номи ва жойлашув тури
1.1-5-расм. Ахборот базаси сақланадиган жой ва интерфейс тилини танлаш
1.1-5-расм. Ахборот базаси сақланадиган жой ва интерфейс тилини танлаш

Охирги экранда «одатда» таклиф қилинган ишга тушириш параметрларини қолдириб, Готово тугмасини босиш керак (1.1-6-расм). Ахборот базасини қўшиш жараёни тугагач, ишга тушириш ойнаси рўйхатида ахборот базасининг реквизитлари билан янги қатор пайдо бўлади (1.1-7-расм).

ТОПШИРИҚ № 1.1-1

Юқорида тасвирланган алгоритм бўйича «Buxgalteriya BESTMADE» номли бўш ахборот базасини яратинг.

Ечим.

Натижа

Ишга тушириш ойнасининг рўйхатида «Buxgalteriya BESTMADE» қатори пайдо бўлади (1.1-7-расм).

1.1-6-расм. Ишга тушириш параметрлари
1.1-6-расм. Ишга тушириш параметрлари
1.1-7-расм. Ишга тушириш ойнаси: ахборот базалари рўйхати ва ишга тушириш режимлари тугмалари
1.1-7-расм. Ишга тушириш ойнаси: ахборот базалари рўйхати ва ишга тушириш режимлари тугмалари

Тест: ўзингизни синаб кўринг