Бош саҳифа › Маҳсулотлар
Реклама
«1С базани аудит қилиш» электрон китоби
Ишлаб келаётган бухгалтермисиз? Базада хатолар, қизил ёзувлар ёки тушунарсиз қолдиқлар бўлса, бу электрон китоб уларни топиш ва тартибга келтиришга ёрдам бериши мумкин.
Бепул намуна. Биринчи икки бобни сайтда ўқиб кўринг: 1-боб. ОСВ ва унинг созламалари · 2-боб. Асосий воситалар (ОС): 0100–0300
Кимлар учун
- амалиётда ишлаётган бухгалтерлар;
- бошқа бухгалтердан базани қабул қилиб олаётганлар;
- корхонасининг ҳисоби тўғри юритилаётганини билмоқчи бўлган раҳбар ва тадбиркорлар.
Қачон керак бўлади
- ойни ёпишда хатолар чиқса;
- ҳисоботларда қизил (манфий) қолдиқлар бўлса;
- айланма-сальдо ведомость ва баланс кутилганидек чиқмаса;
- янги ишга кириб, ўзингиздан олдинги ҳисобни текширмоқчи бўлсангиз.
Китоб қандай кўринишда берилади
- китоб ҳимояланган электрон файл кўринишида берилади ва бепул EduFin Player дастурида очилади; оддий PDF дастурида очилмайди;
- файл сизнинг компьютерингиз учун яратилади: шу компьютерда ва шу Windows фойдаланувчисида очилади, бошқа компьютерга кўчирилса очилмайди;
- ўрнатилгандан кейин китоб интернетсиз ўқилади, фойдаланиш муддати чекланмаган;
- мундарижа, бетга ўтиш, катталаштириш ва матн ичидан қидириш ишлайди;
- чоп этиш, PDF қилиб сақлаш ва матнни нусхалаш ўчирилган; ҳар бир бетда харидорнинг исми сув белгиси сифатида туради.
Компьютерга талаблар
- Windows 10 ёки Windows 11 (64 бит);
- Mac, телефон ва планшетда ишламайди;
- дастурни ўрнатиш ва китоб файлини олиш учун интернет керак.
Қандай олинади
- «Сотиб олиш» тугмасини босинг: Телеграм бот орқали мурожаатингиз келади ва биз сиз билан боғланамиз.
- EduFin Player дастурини юклаб олиб ўрнатинг: юклаб олиш (Google Drive). Windows «Windows защитил ваш компьютер» деб огоҳлантирса, «Подробнее» → «Выполнить в любом случае» ни босинг.
- Дастурни очинг: пастда «Қурилма коди» (
EF1-…) кўринади. «Нусха» тугмасини босиб, кодни бизга Телеграмда юборинг. - Биз сизга китоб файлини (
.vpdoc) юборамиз. Уни икки марта босинг: китоб дастурдаги рўйхатга қўшилади ва кейин ҳар доим шу ердан очилади.
Кўп бериладиган саволлар
Компьютерни алмаштирсам ёки Windows’ни қайта ўрнатсам-чи? Қурилма коди ўзгаради ва эски файл очилмайди. Янги кодни бизга юборинг, китоб файли янги кодга қайта берилади.
Файлни бошқа одамга берсам бўладими? Йўқ: файл фақат сизнинг компьютерингиз учун яратилган, бошқа компьютерда очилмайди.
Тўлов тартиби
- барча маҳсулот ва хизматлар шартнома асосида, шартномада кўрсатилган ҳисоб рақамига пул ўтказиш орқали сотилади;
- юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар шартнома ва ҳисоб-фактура асосида банк орқали тўлайди;
- жисмоний шахслар ҳам шартнома тузиб, тўловни Click, Payme, Ipak Yo‘li ёки бошқа мобил иловалар орқали ёхуд банк шохобчасига бориб, шартномада кўрсатилган ҳисоб рақамига ўтказиши мумкин.
Тугмани боссангиз, Телеграм бот очилади ва мурожаатингиз бизга келади.