2.1Дастур билан ишлашни бошлаш: биринчи қадамлар
- «Такси» интерфейси ва бошланғич саҳифа
- панель разделов ва бўлимлар
- нимадан ҳисоб юритишни бошлаш керак
Дастурни биринчи марта ишга туширганингизда сиз янги «Такси» интерфейси билан танишасиз (2.1-1-расм). У замонавий дизайн тамойилларини ўзида мужассам этган ва турли мониторларда дастур билан узоқ вақт ишлашда қулайликни оширади. Янги кўриниш дастлаб одатий бўлмаслиги мумкин: бошланғич саҳифа ҳам бошқача жойлашган. Унда энг муҳим воситалар — Список задач (вазифалар рўйхати) ва Монитор основных показателей (асосий кўрсаткичлар мониторлари) жойлашади.
Вазифалар рўйхати ҳисобот топшириш ва солиқ тўлаш муддатларини ўтказиб юбормасликка, шунингдек зарур созламаларни бажаришга ёрдам беради. Асосий кўрсаткичлар мониторлари корхонани бошқариш учун энг муҳим маълумотни — пул қолдиқлари, ҳисоб-китоблар ҳолати, сотувлар динамикасини — тез олиш имконини беради.

Классик менюга ўрганган бўлсангиз, янги интерфейсда у Панель разделов (Бўлимлар панели) билан алмашган — у одатда чапда жойлашади. Ҳар қандай бўлимни танласангиз, навигация ва ҳаракатлар соҳаси очилади: ундан ҳужжатлар рўйхати ва журналларини, справочникларни, ҳисоботларни очиш мумкин (2.1-2-расм). Хоҳласангиз, дастурнинг кўринишини ўзингизга қулай қилиб созлашингиз мумкин.

Энди аниқ мисолга ўтамиз: янгидан тузилаётган шартли корхона — "BESTMADE" MChJ фаолиятининг узлуксиз мисолини дастурга бошланғич маълумотларни киритишдан бошлаймиз.
Тест: ўзингизни синаб кўринг
Назорат саволлари
- Бухгалтерия дастури билан ишлашни бошлашда фойдаланувчи қандай ҳаракатларни бажариши керак: а) янгидан очилаётган ташкилот учун? б) мавжуд, шу дастурда ҳисобни автоматлаштирилган юритишга ўтаётган ташкилот учун?
- Ҳисоб юритишни бошлашдан олдин дастурнинг қандай бошланғич созламаларини бажариш керак?