Бош саҳифа › 3-боб. Устав капитали ҳисоби

3.3Устав капитали операциясини киритиш ва кўриш

Нимани ўрганасиз
  • 16.01.2026 даги устав капитали операциясини киритиш (беш ўтказма)
  • таъсисчилар улушлари ва суммалар
  • киритилган операция ва унинг ўтказмаларини кўриш

📌 Шпаргалка: шу мавзудаги ўтказмалар

ОперацияДтКтСумма
«Oltin Vodiy» MChJ46108330800 000 000
«Taraqqiyot» ATB461083301 125 000 000
Karimov A.R.46108330300 000 000
Yusupov B.A.46108330325 000 000
Rahimov E.D.46108330450 000 000
Жами (устав капитали)3 000 000 000

Эътибор беринг!

Ўқув топшириқларининг барчаси ўтган даврга тегишли. Шунинг учун «BESTMADE» МЧЖнинг хўжалик ҳаётини акс эттирувчи ҳужжатларда жорий сана эмас, топшириқда кўрсатилган сана қўйилиши керак. Шунинг учун ҳужжат киритишда ҳар гал дастур автоматик қўядиган жорий санани топшириқдаги санага ўзгартириш керак.

Устав капитали бўйича операция таъсисчилар сонига қараб бешта ўтказмани ўз ичига олади: таъсис ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир таъсисчи улушининг қийматига Дт 4610 — Кт 8330. Операциянинг ва мос равишда ўтказмаларнинг санаси — жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси, у давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган.

МАЪЛУМОТ № 3.3-1: «BESTMADE» МЧЖнинг устав капитали ва таъсисчиларнинг улушлари

«BESTMADE» МЧЖнинг устав капитали 3 000 000 000 сўм (3 млрд сўм)ни ташкил этади. Иштирокчиларнинг улушлари қуйидагича тақсимланган:

3.3-1-жадвал

№ТаъсисчиШахс туриУлуш (сўм)Улуш (%)
1«Oltin Vodiy» MChJЮридик шахс800 000 00026,67
2«Taraqqiyot» ATBЮридик шахс1 125 000 00037,50
3Каримов А.Р.Жисмоний шахс300 000 00010,00
4Юсупов Б.А.Жисмоний шахс325 000 00010,83
5Раҳимов Э.Д.Жисмоний шахс450 000 00015,00
Жами устав капитали:3 000 000 000100,00

ТОПШИРИҚ № 3.3-1

16.01.2026 санаси билан «BESTMADE» МЧЖ устав капиталининг шаклланишини акс эттирувчи операцияни (беш ўтказма) киритинг. Таъсисчиларнинг улушлари № 3.3-1 маълумотда келтирилган.

Бу топшириқни икки усул билан бажариш мумкин: (А) дастурдаги махсус «Устав капиталини шакллантириш» ҳужжати орқали; (Б) умумий «Операция» ҳужжатини қўлда тўлдириш орқали. Базада операция фақат бир марта киритилади, акс ҳолда устав капитали икки марта акс этиб қолади. Бу китобда амалий мисол сифатида (А) усули қўлланилган, (Б) усули эса қўлда киритиш тамойилини ўрганиш учун баён қилинади.

(А) усул. «Устав капиталини шакллантириш» ҳужжати

Ечим.

  1. Панель разделов → Операции → Формирование уставного капитала (Бўлимлар панели → Операциялар → Устав капиталини шакллантириш) рўйхатини очинг ва Создать тугмасини босинг (3.3-1-расм).
  2. Сарлавҳада: Дата — 16.01.2026; Организация — «BESTMADE» MChJ; Счёт учёта — 8330 (одатда автоматик қўйилади); Валюта учёта — сўм.
  3. Жадвал қисмида Добавить тугмаси орқали ҳар бир таъсисчи учун қатор қўшинг: Учредитель — «Контрагентлар» справочнигидан таъсисчи; Взнос — унинг улуши; Счёт расчётов — 4610 (автоматик қўйилади). Бешта қатор тўлдирилади.
  4. Ҳужжат тагида «Уставный капитал» жами суммаси кўрсатилади — у 3 000 000 000,00 га тенг бўлиши керак (3.3-2-расм).
  5. Провести и закрыть тугмасини босинг: дастур ҳар бир таъсисчи учун битта ўтказма шакллантиради — Дт 4610 — Кт 8330, иккала томонда субконто — таъсисчи.
3.3-1-расм. «Устав капиталини шакллантириш» ҳужжатлари рўйхати
3.3-1-расм. «Устав капиталини шакллантириш» ҳужжатлари рўйхати
3.3-2-расм. «Устав капиталини шакллантириш» ҳужжати (ўтказилган)
3.3-2-расм. «Устав капиталини шакллантириш» ҳужжати (ўтказилган)

(Б) усул. «Операция» ҳужжатини қўлда тўлдириш

Ечим.

  1. Панель разделов → Операции → Операции, введенные вручную (Бўлимлар панели → Операциялар → Қўлда киритилган операциялар) рўйхатини очинг (бошида у бўш бўлади). Асбоблар панелида Создать тугмасини босинг. Журналга киритиладиган операциялар турини танлаш рўйхати очилади — унда Операцияни танланг.
  2. Форманинг сарлавҳа қисмида: от — 16.01.2026; Сумма операции реквизитини ўтказиб юборинг (у автоматик ҳисобланади); Содержание — Устав капитали шакллантирилди.
  3. Жадвал қисмида Добавить тугмаси орқали (ёки контекст менюдаги «Добавить» ёхуд <Insert> тугмаси орқали) биринчи ўтказмани киритиш учун қаторни очинг:
    • Дебет устунида дебет ҳисобварағини кўрсатинг — 4610 (ҳисобварақлар режасидан танлаб ёки клавиатурада териб);
    • «Субконто Дт» қаторида дебет бўйича субконтони кўрсатинг — «Oltin Vodiy» MChJ («Контрагентлар» справочнигидан танлаб);
    • Кредит устунида кредит ҳисобварағини кўрсатинг — 8330;
    • «Субконто Кт» қаторида кредит бўйича субконтони кўрсатинг — «Oltin Vodiy» MChJ;
    • Сумма устунига ўтказма суммасини киритинг — 800 000 000,00; ўтказманинг қисқача мазмунини ёзинг — Устав капиталидаги улуш.
  4. Кейин жадвал қисми менюсидаги Еще → Добавить (ёки асбоблар панелидаги тугма, контекст меню ёки <Insert>) орқали кейинги ўтказма қаторини очинг ва иккинчи таъсисчи учун маълумотларни такрорланг. Шунга ўхшаш бешта ўтказманинг барчасини киритинг.
  5. Бешта бухгалтерия ўтказмаси киритилгандан сўнг, операцияни «Записать и закрыть» тугмаси билан якунланг. Бунда ҳужжат ойнаси ёпилади.

«Сумма НУ Дт» ва «Сумма НУ Кт» устунлари солиқ ҳисоби маълумотлари учун мўлжалланган. «Устав капиталини шакллантириш» ҳужжати ўтказилганда дастур бу устунларни ўтказма суммаси билан ўзи тўлдиради (3.3-3-расмга қаранг). Қўлда киритишда ҳам натижа ҳужжат билан бир хил бўлиши учун шу устунларга ўтказма суммасини киритинг.

Бир хил ўтказмаларни қўлда киритишни тезлаштириш учун дастурда ўтказмаларни нусхалаш ва нусхани тузатиш имконияти назарда тутилган. Бунинг учун курсорни нусха олинадиган намуна ўтказма қаторига (ўтказманинг исталган устунига) қўйиб, қуйидаги ҳаракатлардан бирини бажариш керак: <F9> тугмасини босиш; Еще → Скопировать меню буйруғини танлаш ёки контекст менюдан «Скопировать» буйруғини киритиш. Ўтказмани нусхалашда ҳужжат жадвал қисмига янги қатор киритилади, унинг устунлари намуна қатордаги маълумотлар билан тўлдирилади. Нусхада дебетланувчи ва кредитланувчи ҳисобварақларнинг субконтосини ҳамда ўтказма суммасини тузатиш, қолган реквизитларни ўзгаришсиз қолдириш ва <Enter> тугмасини босиш керак.

Шунингдек, субконто майдонларини тўлдиришда керакли қийматни справочникдан танлаш тугмаси орқали эмас, тўғридан-тўғри клавиатурадан қидирилаётган қийматнинг дастлабки ҳарфларини киритиш қулай, масалан, «Yus». Дастур справочникдан дастлабки ҳарфлар бўйича мос қийматни ўзи топиб, киритиш майдонига қўяди — масалан, «Yusupov B.A.».

Операция ва ўтказмаларни кўриш

Ахборот базасига киритилган операциялар ва ўтказмаларни «Операциялар журнали» орқали топиш ва кўриш мумкин. Журнал шаклида киритилган ҳужжатлар (хўжалик ҳаёти фактлари) ҳақидаги маълумот кўрсатилади. Муайян операцияга мос келувчи ўтказмаларни кўриш учун рўйхатдаги тегишли қаторни белгилаб, асбоблар панелидаги «Дт/Кт» тугмасини босиш керак. Натижада дастур янги ёрлиқда «Ҳужжат ҳаракатлари» шаклини очади, унда «Операция» (ёки «Устав капиталини шакллантириш») ҳужжати шакллантирган барча ўтказмалар кўрсатилади. Бизнинг ҳолатда бу — ҳар бир таъсисчи учун битта ўтказма, жами бешта.

3.3-3-расм. Ҳужжат ҳаракатлари: ҳужжат шакллантирган проводкалар
3.3-3-расм. Ҳужжат ҳаракатлари: ҳужжат шакллантирган проводкалар

ТОПШИРИҚ № 3.3-2

«Операциялар журнали»ни очинг, унда киритилган операцияни (ҳужжатни) белгиланг ва шу операцияга мос келувчи ўтказмалар рўйхатини очинг. Ўтказмалар сонини, ҳисобварақлари ва суммаларини № 3.3-1 маълумот билан солиштиринг.

Тест: ўзингизни синаб кўринг

Назорат саволлари

  1. Бухгалтерия ёзувларини (ўтказмаларни) ахборот базасига киритишнинг қандай усуллари мавжуд?
  2. Бухгалтерия ёзувларини киритишни тезлаштиришга имкон берувчи қандай усуллар бор?
  3. «Операция» ва «Ўтказма» тушунчаларининг ўзаро нисбати қандай?